Американинг Microsoft корпорацияси вакиллари, жорий йилда Surface 3 планшетларини ишлаб чиқариш тўхтатилишини расман тасдиқлашди. 

Расмий изоҳга кўра, ўтган йили Surface 3 ишлаб чиқарила бошланганидан бери унга талаб юқори бўлган, мижозларнинг хариддан кўнгли тўлган. Бироқ, дўконларда ва омборхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сони камайиб бормоқда. Планшетни ишлаб чиқариш эса, 2016 йил декабридан тўлиқ тўхтатилади. 

Эслатиб ўтамиз, 10,8-дюймли экранга эга планшет-компьютер 2015 йил май ойида савдога чиқарилган ва 499-599 доллардан сотилганди. Surface 3 дастлаб Windows 8, кейинчалик Windows 10 операцион тизимларида ишлаган. 

Ҳозирча, Surface 3нинг меросхўри пайдо бўладими ёки Microsoft бирмунча қиммат моделлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратадими, номаълум.