«Ливерпуль» «Саутҳемптон» билан қанот ҳужумчиси Садьо Маненинг трансфери борасида келишиб олди.

Tribuna.uz маълумотига кўра, мерсисайдликлар жамоаси 24 ёшли сенегаллик футболчи учун 30 миллион фунтдан ортиқроқ маблағ тўлашга рози бўлган.

Шу тариқа, «Ливерпуль» «авлиёлар» жамоаси Мане учун талаб қилган 40 миллион евродан камроқ тўлайдиган бўлган.

Бугун футболчи «Ливерпуль»да тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Маненинг трансфери Кристиан Бентеке (32,5 миллион фунт) ва Энди Кэрролл (35 миллион фунт) каби футболчиларнинг трансферлари қаторида «қизиллар» жамоаси тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади.

Манба: Tribuna.uz