Сурия муҳолиф қуролли тузилмаларига жангчиларни тайёрлаш бўйича махфий дастур амал қиладиган Иорданияга АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Саудия Арабистонидан етказиб бериладиган қурол иорданиялик ҳарбий ва разведка вакиллари томонидан тизимли равишда ўғриланиб, сўнгра қора бозорда сотилади. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда. 

Ўз терговини ўтказган нашр маълумотларига кўра, "миллионлаб долларлик" ўғриликлар Сурияга исёнчилар тайёрлаш дастурига жалб қилинган иорданиялик ҳарбийлар ва қироллик разведка хизматлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Гап хусусан, АҚШ томонидан қуроллантириш ва машғулотлар ўтказиш учун етказиладиган Калашников автоматлари, миномёт ва гранатомётлар ҳақида бормоқда. Бунинг оқибатида Иордания қора бозори АҚШдан келаётган қуролнинг янги намуналари билан тўлиб тошган. Бу қуроллар, шунингдек, уни хорижга ноқонуний сотувчи жиноий гуруҳлар қўлига ҳам тутиши мумкин, деб ёзмоқда нашр.

Бу ўғриланган қуроллардан ўтган йилнинг ноябрида Аммангадаги ҳужум вақтида фойдаланилган. Бу ҳужум оқибатида 5 киши, жумладан АҚШнинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлган. Газетанинг фикрича, вужудга келган вазият "АҚШнинг қуроллантириш ва исёнчиларни тайёрлаш дастурлари қандай чалкаш ва режалаштирилмаган оқибатларга олиб келишини" исботлайди.

 

фото:© EPA/JAMAL NASRALLAH