Сирдарё вилоятидаги «Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ 2016 йил охирига келиб, шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 
Маълум бўлишича, дон маҳсулотлари комбинатидаги янги йўналиш қиймати 2,1 млн долларга тенг бўлиб, бир кеча-кундузда 5 тонна шоколад ишлаб чиқариш қувватига эга. 

«Ўздонмаҳсулот» компаниясига қарашли корхона асосан дон ва уруғликларни харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш билан шуғулланади. Бунда, ун ишлаб чиқариш, компания маҳсулотлари орасида асосий ўрин тутади. 

1995 йил апрелида фойдаланишга топширилган Оқ Олтин нон маҳсулотлари комбинати эса бир кунда 1900 тонна ун қайта ишланади.

 

Фото:Google image