Оҳайо штатидаги университет муҳандислари пластик шишаларни яратишнинг янги технологиясини патентлашди. Бу пластик шишаларнинг ички юзаси унинг ичидаги суюқликка (масалан, совун, шампунь ёки идиш ювиш воситаси) сўнгги томчисигача бемалол тушиш имконини беради. Релиз EurekAlert! сайтида чоп этилган. 

Полипропилен шишаларнинг ички юзаси у-шаклдаги микроскопик тузилмалар билан қопланган бўлиб, улар микроскопик ҳаво чўнтаклари яратишади, бунинг натижасида совун томчилари ҳеч қачон шиша сатҳига тегмайди. Тузилмалар кремний ва кварцдан ясалган нанопарчалар ёрдамида яратилади. 

Бундай пластик шишалар аввал озиқ-овқат маҳсулотлари учун яратилган эди, бироқ идиш ювиш воситалари учун эмас.

Микроскопик тузилмалар шиша деворларида томчилар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Бунинг ўрнига пуфакчалар пайдо бўлиб, улар шиша оғзидан осонликча ўтиб кетади.