Унда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, барча турдаги медиа тузилмалар, нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари, олий таълим масканларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, фахрий журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини Президентнинг давлат маслатаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 1 минг 461 оммавий ахборот воситаси фаолият юритмоқда. 
 
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган миллий журналистика соҳасида "Олтин қалам" халқаро танлови, "Энг улуғ, энг азиз" танлови, "Йилнинг энг фаол журналисти", "Йилнинг энг яхши спорт журналисти", "Журналистлар баҳори", "Озод юрт тўлқинлари" каби ижодий лойиҳалар ижод аҳлини янги-янги марралар сари руҳлантирмоқда. Айни пайтда юртдошларимизни бугунги озод ва обод, тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундашда, уларда дориломон кунларимиз учун шукроналик туйғуларини тобора мустаҳкамлашда, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни миллий ҳаёт тарзимизга зид ва бегона бўлган ғоялардан ишончли ҳимоялашда журналист масъулиятини оширишда бу каби танловларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. 

Тадбирда "Йилнинг энг фаол журналисти" республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда таъсис этилган ижодий танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.