АҚШда давом этаётган 100-Америка кубоги мусобақаси бугун ўз якунига етади. Финалда қитъанинг энг кучли икки жамоаси Аргентина ҳамда Чили тўқнаш келишади. Бу ўйинни ўтказиб юборишнинг имкони йўқ.

Ўтган йили ҳам шу икки жамоа финалда тўқнаш келишган ва унда пенальтилар сериясида Чили ғалаба қозонган эди. Барча Мессининг навбатдаги омадсизлиги ҳақида гапиришганди. У клубда зўр, лекин терма жамоада... Бироқ ҳозир аҳвол бошқача. Аргентина ҳам, Месси ҳам ажойиб формада.

Агар Аргентина ҳамда Чили терма жамоалари ўртасидаги ажойиб баҳсни томоша қилиш имконингиз бўлмаса, Tribuna.Uz сайтида олиб бориладиган матнли репортажни кузатиб боришингиз мумкин.