Туркияда, мамлакат фуқароси Алпарслон Челик устидан маҳкама жараёни бошланди. У, ноқонуний қурол сақлаганлик ва олиб юрганликда айбланмоқда. Бундан аввал, унинг зиммасидан Россия учувчиси Олег Пешковни ўлдирганлик айби соқит қилинган эди. Суд иши мамлакат ғарбидаги Измир шаҳрида бўлиб ўтади. 

2015 йил 24 ноябрда Туркия ҲҲКнинг қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширган, катапульта қилишган улгурган Пешковни эса, ердан отиб ўлдиришган эди. Кейинроқ, Челик ушбу қотилликка алоқаси борлигини эълон қилганди. Шундан сўнг, у шу йилнинг апрель ойида Измирда қўлга олинган эди. 

Челик, тергов чоғида, Пешковга шахсан отмаганини, қўли остидагиларга ҳам отишни буюрмаганини таъкидлаб, жанговар гуруҳ раҳбари сифатида айбни зиммасига олганини билдирган. 

Туркия суди унинг айбини тан олса, Челикка беш йилдан саккиз йилгача қамоқ жазосини тайинлаши мумкин.