2016 йил 27 июнида Болгария пойтахти София шаҳрида «Болгария-Ўзбекистон» бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди. 

Ушбу бизнес-форум кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари бўйича ижрочи агентлик томонида ташкил этилган. 
Форум ишида, икки мамлакатнинг озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, виночилик, текстил саноати каби турли соҳаларда фаолият юритувчи 60дан ортиқ компаниялари қатнашган. 

Болгария иқтисодиёт вазири ўринбосари Любен Петровнинг айтишича, Болгария икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик фаолиятини кенгайтиришга тайёрдир. 

Петровнинг қўшимча қилишича, Болгария Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкори деб билади. У шунингдек, ушбу икки давлат ўртасидаги муносабатлар тараққий этиши ва мустаҳкамланишига умид билдирган. 

Ишбилармонлар бизнес-форум чоғида, икки давлатнинг иқтисодий ва сармоявий имкониятлари билан танишиб, махсус саноат ҳудудларидаги шароитлар ҳақида маълумотлар олишган. Бундан ташқари, қўшма лойиҳалар борасида фикр алмашилган. 

Фото: UzDaily