Бразилия полицияси 27 ёшли йигитни Маракажуада Рио-2016 олимпия алангасига эстафета иштирокчиларининг челагидан сув қуйгани учун қўлга олди. Тартиббузар алангани ўчиришга муваффақ бўлмаган

Кейинроқ, бу шахс полиция вакилларига бу ишни гаров ўйнаб амалга оширганини таъкидлаган. Унга жазо тайинланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

Ушбу воқеадан бир ҳафта олдин Бразилияда олимпия алангасининг Манаус шаҳрига келиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда қатнашган ягуар отиб ташланганда. Бу ягуар ўз ветеринарига ҳужум қилишга ҳаракат қилган. 

Олимпия алангасининг эстафетаси 3 май куни бошланган, Ўйинлар эса Риода 5 август куни бошланади. Ҳозирги кунга келиб Олимпиада алангаси ер шари бўйлаб 20 минг километрни босиб ўтиши кутилмоқда.