Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Камолот”  ёшлар оромгоҳида “Камолот” ЁИҲ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази билан ҳамкорликда илк бор махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги сардорларнинг 1 Республика форуми ва “Йил сардори”  кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда. 

Айни пайтда Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган форум иштирокчилари 6 та гуруҳга бўлинди. Уларга мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтилмоқда. 

Олдинда эса ўқув-семинарлари, қизиқарли машғулотлар ва “Йил сардори” кўрик танловининг Республика босқичи ғолибларини аниқлаш каби жараёнлар кутмоқда.