Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси бўлган 30 ёшли хорватиялик ҳимоячи Ведран Чорлука ёзги трансферлар вақтида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси аъзосига айланади. Бу ҳақда Хорватиядаги Večernji.hr нашрига асосланиб Tribuna.uz хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, томонлар трансфер бўйича оғзаки келишувга эришишган.

Футболчининг хизматларига германияликлар жамоасининг бўлғуси бош мураббийи Карло Анчелотти жиддий қизиқиш билдирган.

Футболчининг трансфери учун москваликлар жамоасига 7 миллион евро тўланиши айтилган.

Чорлука ўтган мавсумда Россия чемпионатининг 24 учрашувида майдонга тушган ва 3та гол урган.

Чорлука «Локомотив»га 2012 йили Англиянинг «Тоттенҳэм» жамоаси сафидан келиб қўшилганди.

Манба: Tribuna.uz