Орамизда айрим ота-оналар борки, фарзандларини ўқишга бораяптими, йўқми қизиқишмайди ҳам. Устозлари мактабига ёки коллежига чақиришганидагина боласини тузук-қуруқ таълим олмаётганидан хабардор бўлишади.

Дўстмуҳаммад (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам мактабни тугатгач, ўртоқларига қўшилиб ҳужжатларини Мирзо Улуғбек тумани Ахборот ва Информатика технологиялари коллежига топширди. Дастлаб ўртоқларига қизиқиб ўқишга бориб юрди. Бироқ у иккинчи курсга ўтгач, ўқишларини ўлда-жўлда қилиб ташлаб қўйди.

Кунларнинг бирида Дўстмуҳаммаднинг онаси Мукамбарой опани ўқитувчиси Нафосатбегим хонасига чақиртирди ва журнални кўрсатди. Дўстмуҳаммад ноябрь ойидан то май ойигача тузукроқ ўқишга келмаганлигини, унинг кунлик баҳосини ва кунлик келиб кетишини журналга белгилаш лозимлигини таъкидлади.

Онаизор боласи учун ҳар қандай юмушга тайёр эди. Шунинг учун Нафосатбегимга “Устози, ҳамманинг нарсанинг ҳам иложи бор дейишади. Бир йўлини қилинг. Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам” деди.

Нафосатбегим бироз ўйланиб турдида дилидагини тилга чиқариб деди: “Сизнинг ҳурматингизни жойига қўйиб, фақатгина сиз учун ўғлингизнинг барча айбларини ёпаман. Журнални ҳам худди ўғлингиз дарсларга келиб кетгандек қилиб белгилайман. Баҳосини ҳам қўйдиртираман. Бунинг эвазига ҳар ойига 100.000 сўмдан берасиз. Розимисиз?”

Мукамбарой  унинг бу таклифига жон-жон деб рози бўлди.

Хуллас унинг саёқ ўғли яна ўқишин давом эттирадиган бўлди.

  коллежни тугатди. Диплом олишга ҳам жонкуяр ўқитувчиси Нафосатбегим  қалқон бўлди.

У №384 рақами билан рўйхатдан ўтган дипломни мазкур коллежни “Ахборот тизимлари ва технологиялари” факультетини тугатганлиги тўғрисида сохта ёзувлар киритиб, Дўстмуҳаммадга қалбаки диплом берди.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълим марказининг чиқиш хатига кўра №384 рақами остидаги диплом Абдусаттаров Абдуниёз Сайфиддин ўғлига берилганлиги аниқланди.

Бу иш судга оширилди. Нафосатбегим оёғи куйган товуқдек типирчилаб қолди. Сўнгра у дарҳол “Амнистия тўғрисида”ги қарорга асосан бу жиноий ишни тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Суд, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокурорининг Нафосатбегим Хайриддиновага нисбатан жиноят ишини “Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандининг кичик “а” банди ва 5-бандига асосан тугатиш тўғрисидаги илтимосномасини, Н.Хайриддинованинг судга тақдим қилган аризасини ўрганиб чиқиб, содир этган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини эътиборга олиб “Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 5-бандига асосан тугатишни лозим деб ҳисоблади.

Бағрикенглик ва кечиримлилик ўз аксини топган ушбу Қарордан Нафосатбегим ва оила аъзолари мамнун бўлишди. Энди у устоз деган шарафли номга доғ туширмайдиган бўлди.

Хонбиби ҲИММАТ қизи