Жон МакГрегор Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳаларига янги координатор этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz. МакГрегор аллақачон Ўзбекистонга етиб келган. 

Асли канадалик бўлган Жон МакГрегор, ушбу лавозимгача ЕХҲТнинг Бишкекдаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 

У, Дьерд Сабони ўрнини эгаллаган.