Энг машҳур миллиардер 45 ёшда

Технология 28 Июнь 2016 19886

Энг машҳур миллиардер, комикслардаги Тони Старкнинг реал ҳаётдаги акси ҳамда “Билл Гейтс ва Стив Жобснинг муносиб издоши” - Илон Маск 45 ёшга тўлди.

Маск - PayPal ва SpaceX компанияларининг асосчиси, Tesla Motors бош директори, SolarCity директорлар кенгаши аъзоси ва Forbes рўйхатига киритилган  миллиардер. Африкада таваллуд топган Маск Америкага кўчиб ўтишга ва ўз орзусини амалга оширишга муваффақ бўлган: унинг шарофати билан илм-фаннинг мавқеи янада кўтарилди, одамлар экологик электрокарларга ишонишди, шу билан бирга ультратовушли поездларда саёҳат қилишга тайёргарлик кўришмоқда. 

Илон Маск

Кенжа Роберт Даунининг таъкидлашича, “даҳо, миллиардер ва хайрияпарвар” образи қисман Маскдан кўчирилган. Бундан ташқари, актёр Маскни “Темир одам 2”да кўриниш беришга кўндирган. 

Tesla Motors раҳбари Илон Маск Tesla Model X тақдимотида

Tesla Roadster’нинг илк йўловчиларидан бири машҳур актёр ва ўша пайтлардаги Калифорния губернатори - Арнольд Шварцнеггер

АҚШ президенти Барак Обама ва Илон Маск

Илон Маск ўз иш фаолиятини 12 ёшиданоқ бошлаган – дастурлашга икки йил ўқиб, у Blast Star ўйинини чиқарди ҳамда уни 500 долларга сотишга муваффақ бўлди

Илон Маск  SpaceX компаниясида журналистларга Dragon V2 космик кемасини намойиш қилмоқда

Илон Маскнинг беш нафар ўғли бўлиб, у ўз фарзандлари учун шахсий мактабини очган. У синфларга ажратилмайди – болалар ёшларидан эмас, имкониятларидан келиб чиқиб, турли фанларни ўрганишади. Маскнинг фикрича, анъанавий мактабларда таълим бериш принципи нотўғри йўлга қўйилган, ўзининг шахсий таълим муассасасида эса болалар фақатгина таътилларнинг ҳаддан зиёд узунлигидан шикоят қилишади. 

Сўнгги 12 йил ичида Илон Маск икки мартагина таътилга чиққан. Унинг сўзларига кўра, дам олишга ҳаққи йўқ, зеро унинг бизнеси доимий назорат остида бўлиши керак. Маскнинг тақвимида SpaceX ва Tesla компанияларидаги ишчи кунлари аниқ ёзилган (бу икки компания бошқа-бошқа шаҳарларда жойлашган), дам олиш кунлари деган жойида эса ҳамиша “оила” деб ёзилган бўлади. 

Бош ижрочи директор Питер Тиль ва PayPal асосчиси Илон Маск компаниянинг Пало-Альтодаги штаб-квартирасида, 2000 йил

Илон Маск SpaceX компаниясида журналистларга Dragon V2 космик кемасини намойиш қилмоқда, 2014 йил

Маскнинг режаларида - Марсни мустамлака қилиш, сайёранинг ҳар бир аҳолисини Tesla экологик электрокари билан таъминлаш ва Ерни “ёвуз” технологиялардан қутқариш – 2015 йилнинг январь ойида у сунъий интеллектни назорат қилишга доир тадқиқот учун 10 миллион доллар ажратган. Миллиардер орада “Симпсонлар”даги ўз персонажига овоз беришга ҳам улгуради.

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар