Франциялик мутахассислар, EgyptAir авиакомпаниясининг Ўрта ер денгизида ҳалокатга учраган А320 самолёти борт ўзиёзар қурилмасининг хотира ускунасини тиклашга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Фожеани ўрганаётган тергов комиссиясининг маълумотларига кўра, ўтказилган аниқ тестлардан сўнг, «қурилма самолётнинг парвози кўрсаткичларига оид ахборотларга эга»лиги аниқланган. Бунда, қайд этилишича, учувчиларнинг суҳбатини ёзиб олувчи ускунанинг хотира картаси 28 июнда таъмирланади.
 
Борт ўзиёзар қурилмаларнинг хотира карталари, таъмирлаш мақсадида Мисрдан Францияга берилган эди. Улар таъмирлангач, яна Қоҳирага қайтарилади ҳамда қайтадан таҳлил қилинади. 

EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага парввоз қилаётган А320 самолёти 19 май куни Ўрта ер денгизи осмонида радар экранларидан йўқолган эди. Унинг бортидаги 56 йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлган. 

 

Фото:© AP Photo/ Amr Nabil