УЕФА бош котиби вазифасини бажарувчи Теодор Теодоридиснинг айтишича, Германия норасмий равишда 2024 йилги Европа чемпионатини қабул қилишга қизиқиш билдирган.

«Германия томонидан Евро-2024 мезбонлиги бўйича норасмий қизиқиш билдирилди. Шунингдек, Дания, Норвегия, Швеция ва Финляндия қўшма ариза топширишмоқчи. Туркиянинг позицияси тушунарсиз. Улар аввалроқ шу бўйича қизиқа бошлаганди.

Ўйлайманки, УЕФА президентлиги учун олдиндаги сайловлар ва Евро-2024 мезбонини аниқлаш жараёни бир-бирига аралашиб кетмайди. Номзодлар сайлов вақтида ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмаслиги керак», — деган Теодоридис.