ХХР Халқ банки (марказий банки) мамлакат миллий валютаси жэньминьби (юаннинг расмий номи)нинг долларга нисбатан курсини 153 пунктга туширди. Эндиликда,  бир доллар 6,6528 юанга тенгдир. Бу сўнгги 6 йилдаги энг паст кўрсаткичдир. 

China Securities сармоя компанияси эксперти Чжэн Цзаошуннинг айтишича, Буюк Британиянинг ЕИдан эҳтимолий чиқиши, инглиз фунт стерлинги ва евронинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланишига олиб келган. 

"Бу бевосита юань курсининг тушишига олиб келди. Бирроқ, ХХР валюта захиралари ҳажмидан келиб чиқадиган бўлсак, йил бошида бўлганидек ваҳимага тушиш керак эмас", -деган Чжэн. 

"Қисқа давр мобайнида юаннинг курси тез-тез ўзгариб туради, аммо сентябрь бошларига келиб ҳаммаси барқарорлашади", - дейди Industrial bank етакчи иқтисодчиси Лу Чжэнвэй.