Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан кейин инглиз тили Европа Иттифоқининг расмий тили бўлмайди, деб айтди Европарламентнинг конституцион ишлар бўйича қўмитаси бошлиғи Данута Хюбнер. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

"Агар бизда Бирлашган Қироллик бўлмаса, инглиз тили ҳам бўлмайди", деб айтди Хюбнер.

Хюбнернинг таъкидлашича, инглиз тилининг ЕИда расмий мақоми Буюк Британиянинг талаби билан белгиланган, чунки инлиз тилида сўзлашувчи Ирландия ва Мальта гаэл ва мальта тилларининг истеъмол қилинишини тасдиқлашни сўраган. Бу орада ўрнатилган қоидаларга кўра, ҳар бир давлат ЕИнинг расмий тили сифатида фақат битта тилни таклиф қилиши мумкин.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон парламент олдида мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига тўсқинлик қилишга уринмаслик чақириғи билан чиққанди.