Россиянинг Иркутск вилояти Усолье-Сибирское шаҳрининг 18 нафар фуқароси айиқ гўштини истеъмол қилишгач, трихинеллезни юқтириб олишган, дейилмоқда "Роспотребнадзор"нинг вилоят бўйича сайтида.

Беморларнинг барчаси шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи енгил ва ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда. 

Қайд этилишича, "Роспотребнадзор" вилоят бошқармаси, Иркутск ветеринария хизмати билан ҳамкорликда эпидемияга қарши чораларни кўрмоқда. 

Трихинеллёз - нематодозлар оиласига мансуб гижжа бўлиб, миалгия, талвасага тушиш, танага тошма тошиши, қондаги эозинофилия миқдорининг кўпайишига сабаб бўлади. Оғир ҳолларда ички аъзоларни зарарлаб, марказий асаб тизимини ишдан чиқаради.