Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишга қарор қилиши мамлакатнинг глобал мавқеини ўзгартирди, бироқ уни ёмонлаштирмади, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.  

Керри бу ҳақда Лондонда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд билан биргаликда нутқ сўзлаши вақтида айтди.

Керри Буюк Британиянинг АҚШ-ЕИ музокараларида қатнашмаслигидан афсусдалигини айтган. 

Аввалроқ Керри Лондон ва Брюсселга Brexit’ни муҳокама қилгани кетаётгани маълум қилинганди.