Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотига кўра, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған Владимир Путинга мактуб йўллаб, муносабатларни яхшилаш учун муҳим қадамни ташлаган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Ҳақиқатдан ҳам Туркия президенти Эрдўған мактуб йўллади. Ва муносабатларни яхшилаш томон муҳим қадам ташланди. Биласизми, Россия томони ва президент Путин жуда мантиқий нуқтаи-назарни ҳимоя қилди.  Путин бир неча маротаба Туркия ва турк халқи билан яхшиқўшничилик алоқаларини қўллаб-қувватлаш истагини, бунинг учун нима қилиш лозимлигини ҳам билдирди», — деган Песков.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, муаммони бир неча кун ичида ҳал этиб бўлмайди. 

Аввалроқ, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, Туркия Су-24 самолёти учун Россияга зарарни қоплашга тайёр эканини билдирганди.