Швецияда Brexit фонида фуқаролик сўраб мурожаат қилган британияликлар оқими кузатилмоқда. Бу ҳақда The Local хабар тарқатди.

Швеция миграция агентлиги ўтган ҳафтада 129 нафар британиялик Швеция паспортини олиш истаги билан мурожаат қилганини қайд этди. Бунгача эса бу кўрсаткич ўртача 20та ҳолатга тўғри келарди.

Шу билан биргаликда, агентлик бу кўрсаткич вақтинчалик эканини тахмин қилган.

Статистик маълумотларга кўра, 2015 йил ҳолатига кўра, Швецияда Буюк Британиянинг 19,7 минг нафар фуқароси истиқомат қилади.

Бундан олдинроқ, Brexit туфайли Испанияда яшаб турган британияликлар маҳаллий аҳоли вакиллари билан никоҳ тузиш ҳақида ўйлай бошлагани ҳақида хабар берилганди.