Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда телефидениеда фаолият кўрсатувчи эксперт Гари Линекер Англиянинг Исландияга қарши ўйини танаффусида бу учрашувдаги вазиятга ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Кўринишидан, биз Европани том маънода тарк этишга қарор қилганмиз», – дея ёзган Линекер ўз твиттерида.

Айни вақтда Европа чемпионати нимчорак финали доирасидаги бу учрашувда инглизлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашмоқда.

Линекернинг твити ёзилишидан 10 дақиқа ўтиб, 20000 марта ретвит қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Буюк Британияда Европа Иттифоқини тарк этиш масаласида референдум ўтказилди ва унда Brexit тарафдорлари ғолиб бўлди. Шундан сўнг, 43 йилдан буён ЕИ аъзоси бўлиб келаётган Буюк Британия блокдан чиқиб кетиши бўйича жараён бошланди.