Месси термада оддий аскар бўлиб қолди, Марадона қўмондон эди

Спорт 28 Июнь 2016 12010

Кечаги тонг. Одамлар ишга шошилаётган бир пайт дунёнинг нариги бурчагида ғалати ҳодиса юз берди. Лео Месси Евро-2016 жуда зерикарли ўтяпти деб ўйлаган чоғи, Америка Кубоги финалидаги пенальтилар сериясида тўпни шартта қийшиқ тепиб қўйди. Қаҳрамонимиз Аргентина билан навбатдаги финални бой бергач, журналистлар олдида термадан кетишини эълон қилди.

"Қарорим қатъий, – деди Лео. – Мен терма жамоа билан бирга совринлар қўлга киритиш учун роса ҳаракат қилдим, лекин минг афсуски, бўлмади. Мен жуда керакли бўлган пенальтини ура олмадим, бори шу. Кийиниш хонасида ўйлаб бир қарорга келдим: менинг термадаги вақтим якунига етибди. Мен тўртта финални бой бердим. Биз бугун ғалаба учун уриндик, мен ҳам тинмадим... Афсуски, ҳаммаси бекор кетди. Мен кетаман, менимча мана шу барча учун тўғри қарор. Финалдаги мағлубият бизни қониқтирмайди. Мен Аргентина билан чемпион бўлмоқчи эдим, лекин ўхшамади.".

Ҳиссиётлар жунбишга келиши? Умидсизлик? Ожизлик? Месси қарорини хоҳлаганча аташингиз мумкин. Лекин биз якунда нимага эга бўлганимиз борасида тўхталаман: 

Лионель Месси – Ди Мария, Игуаин, Маскерано ва бошқа суперюлдузлар (яна Дибала сингари бир нечта ёш юлдузлар ҳам бор) билан ўйнаб, доимий тарзда нуфузли мусобақаларни финалига чиқиб, 29 ёшида ҳеч нарса юта олмаётгани учун фаолиятини тугатар экан. 

31 ёшли - Криштиану Роналду ўзидан бошқа бирорта топ-футболчи бўлмаган термада ўйнайди. Мусобақаларга жароҳати билан келади, клубдаги фаолияти бўйича таваккал қилади, жамоаси билан ҳеч қандай соврин ютиб олмаслигини билса-да Португалияни плей-оффга тортиб олиб чиқади. 

Биламиз, Месси даҳо, футбол тарихидаги энг зўр ўйинчи, ва ҳоказо... Лекин, терма жамоадан 29 ёшда кетиш? Ахир у 2018 йилда ҳам энг зўр футболчилардан бири бўлиб қолишини биладику? Ўзи ўйнамаса, Аргентина термасининг бирор нарса ютиб олиш учун имкониятлари ўн маротаба пасайиб кетишини ҳам сезиб туриб-а? Ишқибозлар ва сафдошлари унга умри давомида кинояли қарашларини ҳам билган ҳолда-я? Тўғри, буюк футболчилар ўзидан бошқасини тан олмайдиган такаббур бўлишади, лекин шайтонга ҳай, ҳатто Златан ўзининг ҳеч нарсага арзимайдиган Швециясида 34 ёшгача ўйнади. 

Билмадим, балки яқин икки йил ичида Месси фикридан қайтар (ёки уни ҳомийлари мажбур қилиши мумкин) аммо сўнгги 15-20 йил давомида бирорта алоҳида футболчи бу даражада ихлосни қайтарадиган иш қилмаган эди. Албатта, Лео ўзининг ватандоши Марадонадан кўра даҳороқ ва самарали ўйин кўрсатади, бироқ Диего Аргентина ва “Наполи” учун якка ўзи барча нарсани ютиб берганди, Лео эса худди мактабдаги ўсмир сингари, ўйиндаги тўпни қўлига олиб, аразлаб кетиб қолмоқчи. 

Тасаввур қилинг,  2080 йил. Ўзга сайёраликлар билан Ерни обрўсини сақлаб қолиш учун ўтказиладиган ўйин. Ерликларга барча даврлардаги футболчиларнинг фаолиятини энг чўққига чиққан пайтидаги ҳолати бўйича таркиб тузиш имконияти берилган. Месси, Марадона, Роналду, Зидан, Пеле, Кройфф, Яшин, Жо Аллен, Сако ва яна йигирматага яқин афсонавий футболчилардан иборат терма йиғилади. Хўш, сардор ким бўлади? Энг ишончли ўйинчи ким?

Ҳа, жуда қийин танлов. Лекин, кечаги ўйиндан сўнг улар орасидан бир футболчи сардор этиб танланмаслиги аниқ. Аниқ, жудаям аниқ...
Месси ҳали ишқибозлар ва ўз юрти ҳурмати учун терма сафида ўйнаши керак. У ҳозиргача термада Марадона сингари қўмондон эмас, оддий аскар ролини бажариб келди, лекин унинг айни етилган пайти. Сиз нима дейсиз?...

Элмурод ЭРМАТОВ таржимаси.

Кун янгиликлари
Йигитлар орасида янги урф – ичкуёвлик!
18:12 / 20.02.2017 34823 Жамият
2050 йилга бориб иқтисодиёти энг кучли бўлиши кутилаётган мамлакатлар рейтинги
15:20 / 20.02.2017 26209 Иқтисодиёт
Рейтинг: Ер юзидаги энг "заҳарли" муҳит қайси давлатларга тўғри келади?
14:23 / 20.02.2017 15029 Жамият
Огоҳ бўлинг: МДҲ мамлакатларида «кўк кит» ўйини
09:01 / 20.02.2017 75967 Жамият
Нидерландия қироли ўзи билан бир кунда таваллуд топганларни юбилейига таклиф қилди
00:44 395 Жаҳон
Литвада НАТОнинг маст ҳарбийлари қўлга олинди
00:40 771 Жаҳон
Қатъий аксилроссия позициясини тутган Саманта Пауэр марҳум Чуркинни дипломатия маэстроси деб атади
00:27 999 Жаҳон
Дубайда 63 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди
00:21 1011 Жамият
Тошкент шаҳри зиёратчилари умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Энг яхши интеллектуал мулк объекти учун “Янги интeллeкт-2017” йиллик танлови эълон қилинди
00:06 328 Жамият
Кўпроқ янгиликлар