Москва полицияси хонадонлардан бирида 15 ёшли мактаб ўқувчисининг жасадини топган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Манбада ҳалок бўлган қизнинг шахси келтирилмаган.

Унда айтилишича, қиз уйида ота-онаси билан яшаган. У ҳалок бўлган вақтда ота-онаси дала ҳовлига кетишганди. Улар уйга қайтишганда фарзандлари жонсиз ҳолатда бўлган. Унинг елкасида ток уриш аломатлари аниқланган. Сал нарироқда телефон ҳам топилган. У ваннада чўмилаётиб телефонда гаплашган.

Экспертларнинг маълум қилишича, телефон сувга теккан ва қизни ток урган.