Шимолий Америка давлатлари АҚШ, Канада ва Мексика президентларининг Оттавада бўлиб ўтажак анжуманида Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши (Brexit) муҳокама мавзуларидан бири бўлади. Бу ҳақда, Америка президентининг катта ёрдамчиси Брайан Диз маълум қилган.

Оттава саммитида АҚШ президенти Барак Обама, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва Мексика президенти Энрике Пенья Ньето қатнашади.

Анжуманда шунингдек, иқтисодиётни Шимолий Америка доирасида ҳамда транстинч океани ҳамкорлиги шаклида ривожлантириш масаласи, "тоза" энергетика ривожи, терроризм, хавфли касалликларга қарши кураш ва муҳожирлар муаммолари атрофида фикр алмашилади.