Россия полицияси Санкт Петербург шаҳрининг шимолий қисмидаги қурилиш майдонида юз берган тўполондан сўнг, Ўрта осиёлик 17 нафар меҳнат муҳожирини қўлга олган. Бу ҳақда, шаҳар ИИББ хабар қилган

Полиция маҳкамасига Кудроводаги қурилиш майдонида икки гуруҳ кишлар ўртасида келишмовчилик юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳуқуқ посбонлари воқеа жойига етиб боришганда, жанжалнинг аксарият иштирокчилари жуфтакни ростлаган. Шунга қарамай, 17 киши масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳибсга олинган. 

Полицияда қайд этишларича, қурилиш майдонида оммавий ур-йиқит содир бўлмаган. Шунга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳеч ким полицияга мурожаат қилмаган. 

Хабарларга кўра, доғистонлик ҳайдовчи қурувчилардан бирига сув сачратиб юборгани, келишмовчиликка сабаб бўлган.