Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг баёнот беришича, Туркия президенти Тайип Эрдўған шу ҳафтада Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиши мумкин. У, бу ҳақда Твиттер даги саҳифасида маълум қилган. 

Йилдиримнинг айтишича, икки давлат етакчиларининг суҳбати 29 ёки 30 июнь кунлари амалга ошиши эҳтимол.

Аввалроқ, Туркия президенти Россия билан муносабатлар тезроқ яхшиланишидан умид қилишини билдирган эди. 

 

Фото:Google image