Рио-де-Жанейро аэропортида сайёҳларни "Жаҳаннамга хуш келибсиз" баннери билан кутиб олишди

Жамият 28 Июнь 2016 10700

Рио-де-Жанейродаги Галеан аэропортига ташриф буюраётган сайёҳларни "Жаҳаннамга хуш келибсиз!" баннери билан кутиб олишди. Бу ҳақида Yahoo News хабар берди. 

"Жаҳаннамга хуш келибсиз! Полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари маош олишмаяпти, кимки Рио-де-Жанейрога келса, у хавфсизликда бўлмайди", - деб ёзилган баннерда.

Буни журналистлардан бири твиттерга жойлаштирган.

Шунингдек, аэропортдан чиқаверишдаги кўприклардан бирида "Хуш келибсиз, бизда шифохоналар йўқ!" деб ёзилгани ҳақида ҳам маълум қилинди. 

Бразилия Ёзги олимпиада-2016 олдидан хавфсизликни таъминлаш борасида сезиларли муаммоларга дуч келаётгани таъкидланмоқда. Қолаверса, Бразилияда Зика вирусининг авж олиши, президент Дилма Руссефнинг импичменти ҳамда ўсиб бораётган ижтимоий тенгсизлик кўпчиликни хавотирга солмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар