Халкнинг «Зенит»дан Хитойнинг «Шанхай Теллэйс» жамоасига ўтиши бўйича трансферга оид янги тафсилотлар маълум қилинди.

«Трансфер қиймати – 60 миллион доллар (54,2 миллион евро – таҳр.). Бундан ташқари, келишувда «Зенит»га агар Халк янги жамоаси сафида 15тадан ортиқ гол урадиган бўлса қўшимча бонуслар тўланиши назарда тутилган.

Футболчининг шанхайликлар жамоасидаги маоши миқдори бонусларни ҳисобга олган ҳолда 12,5 миллион долларни ташкил қилади», – дея маълум қилган ТАСС манбаси.

Бундан олдинроқ Халк 29 июнь куни янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Хитойга бориши ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, «Шанхай СИПГ» Халкни сотиб олаётгани ҳақида маҳаллий нашрларга маълумот берган.

Манба: Tribuna.uz