2006 йилги Турин Олимпиадасида шорт-трек бўйича олтин медални қўлга киритган жанубий кореялик спортчи О Се Жон автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

33-ёшли спортчи 27 июнь куни Сеулда ҳаёт билан видолашган. Бунга, у бошқариб бораётган мотоцикл қайрилиб олаётган юк машинасига бориб урилгани сабаб бўлган. 

Се Жон 2016 йили спортчилик фаолиятини тамомлаган эди.