Япония пойтахти Токио шаҳрида Fuji Heavy Industries Ltd. (FHI) компанияси акциядорларининг йиғилиши бўлиб ўтиб, унда таъсис шартномасига тузатишлар киритишга қарор қилинган. Унга мувофиқ, компания номи Subaru Corporationга ўзгартирилади.

Ушбу ўзгартиришлар 2017 йил 1 апрелидан, компаниянинг 100 ёшга тўлиши муносабати билан кучга киради. 1917 йил 1 апрелида кейинчалик Fuji Heavy Industries Ltd., номини олган Nakajima Aircraft компаниясига асос солинган эди. Унинг таркибига Subaru ҳам киради. 

«Subaru Corporation бизнинг ажойиб "ҳузур ва сокинлик" қоидамизга риоя этган ҳолда ўзининг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашда давом этади, унинг фалсафаси мижоз талабларини ижро этишдан иборатдир», — дейилади расмий хабарда. 

1917 йилда асос солинган «Авиация илмий-тадқиқот лаборатория»си кейинчалик Nakajima Aircraft Co. сифатида рўйхатдан ўтганди. Қатор ўзгаришлардан сўнг, 1953 йилда компания янги ном билан – Fuji Heavy Industries Ltd (FHI) деб атала бошланди. 1958 йилда пайдо бўлган Subaru 360 модели компаниянинг асосий фаолият йўналишини белгилаб берди. 

Бундан ташқари, компания умумий фойдаланиш учун двигателлар, электрогенераторлар, коммунал хўжаликлар учун махсус автомобиллар, кичик авиация, фуқаро авиацияси самолётларининг муҳим қисмлари ҳамда шамол генераторлари ишлаб чиқаради.