Британия ва норвегиялик олимлар Танзаниянинг Виктория  кўли яқинида олиб борган тадқиқотлари натижасида, бу ерда гелий газининг улкан захираси борлигини аниқлашди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг миқдори 1,5 млрд куб метрни ташкил этади, деб хабар қилинмоқда Science Alert порталида.

«Топилган гелий кони жаҳон бўйлаб бир йилда ишлатиладиган газ миқдоридан 7 марта кўп захирага эга», — деб изоҳ беришган тадқиқотчилар. Маълумотларга кўра, бир йилда дунёнинг барча мамлакатлари тахминан 220 млн куб метр гелий газини ишлатади. 

Мутахассисларнинг фикрича, Танзания яқин орада ушбу газни етказиб берувчи етакчи давлатга айланиши мумкин. Олимларнинг ўзлари, гелийнинг бошқа конларини қидириш ишларини бошлаб юборишган. 

Гелий газидан металлургия, озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади. Бундан ташқари, сув ости кемаларининг ядро реакторларида ҳам гелийдан фойдаланилади. 

 

Фото:Thomas Abraham-James