Аёл жасади солинган қора чамодан Токио шаҳридаги каналда сузиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Japan Times маълумотига кўра, чамадоннинг узунлиги 50 см, кенглиги 30 см ва баландлиги 70 см.

Полициянинг билдиришича, унинг ичидан 30-40 ёшлардаги аёл жасади чиққан. Аёлнинг танасида ҳеч қандай жароҳат излари аниқланмаган.

Полициячилар аёлнинг шахсини аниқлашган. Лекин унинг ўлими сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Аниқлик киритилишича, Кейхин каналида сузаётган чамадонни қайиқда ўз манзили сари кетаётган ўткинчи тутиб олган.