Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо-кўнгилочар марказида ёнғин чиққан. 

Фотохабарга қолдирилган изоҳлардан шуни билиш мумкинки, ёнғин марказнинг 4-қаватида юзага келган. У ерда эса фаст-фудлар тайёрланадиган кафелар жойлашган.

Маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида рўй берган. Одамлар эвакуация қилинган.
Гуруҳ аъзоларидан бири ёнғин бартараф этилгани ҳақида хабар бериб, изоҳ қолдирган.