Ёнғин чиққанлиги сабаб куннинг биринчи ярмидан ёпилган Тошкентдаги Mega Planet савдо-кўнгилочар маркази яқин соатлар ичида ўз фаолиятини қайта бошлайди. Бу ҳақда марказнинг расмий пресс-релизига асосланган ҳолда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Марказнинг хабар беришича, фавқулодда ҳолат хизмат жойидаги электротехник таъмирлаш ишлари кетаётган вақтда чиққан.

Mega Planet маъмуриятининг хабар беришича, «марказга ташриф буюрувчилар ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида техника хавфсизлиги даражаси оширилади, шунингдек, марказ энг яхши фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш жиҳозлари билан таъминланган».

фото:Google image