Франциянинг нефть ва газ компанияси Total Қатарда энг йирик  нефть конлари майдонини ишлаб чиқариш учун танланди, деб ёзади Bloomberg.

Қайд этилишича, Total Qatar Petroleum компанияси билан биргаликда 30 фоиз улушни қўлга киритган. 25 йил давомида Шахин майдонини ишга тушириш учун икки компания ўртасида North Oil Co. компанияси яратилади. 

Бундан ташқари, кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида лойиҳага яқин беш йил ичида 2 миллиард доллар сармоя киритиш режалаштирилмоқда.  

Янги майдон айни дамда мамлакатга кундалик нефть ишлаб чиқаришнинг 40 фоизидан ортиғини олиб келаётган Moeller-Maersk номли бошқа бир фаолият ўрнини эгаллайди.