Жанубий Африка республикасининг иқтисодий пойтахти саналадиган Кейптаундаги Юқори компьютер технологиялари марказида 100 миллион рэндли (6,5 миллион доллар) Африкадаги энг тезкор суперкомпьютер ишга туширилди. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлиги хабар қилди. 

Марказ директорининг сўзларига кўра, Lengau номини олган янги компьютер ЖАРга 500та энг қудратли компьютердан иборат глобал рўйхатда биттада 200та ўринга кўтарилишга имкон берди.

"Энди биз биринчи юзталикдан кейинги ўриндамиз", - деди у. 

Lengau тизими 24 192та процессор ядроси ва 1008та ҳисоблаш тугунини ўзида бирлаштирган, тизимдаги ахборот етказиш тезлиги - сониясига 56 Гбит. Янги суперкомпьютернинг ишлаб чиқариш чўққиси, Linpack махсус тестлар тизимига кўра, 775 терафлопсни (1 терафлопс 1 триллион операцияга тенг) ташкил қилади. 

Янги ускуна биоинформатика, иқлимни моделлаштириш, шунингдек астрономия соҳаларидаги тадқиқотларда қўлланилади. Суперкомпьютернинг тахминан учдан бир қудрати саноат, қишлоқ хўжалиги ва тижорат соҳаларидаги тадқиқотларга жалб қилинади. 

Асосий параметрларга кўра, Lengau 2009 йилда ишлаб чиқарилган компьютердан ўн баробар ўзади. Кейинги суперкомпьютер ЖАРда 2019 йилдан аввал чиқмаслиги маълум бўлди. 

"Биз уч йиллик цикл бўйича ишлаймиз. Шундай экан, ҳозирги қурилма камида уч йил давомида жаҳон миқёсида қолади", - деди у. 

 

фото:© EPA/NIC BOTHMA