Россиянинг болалар ҳуқуқи бўйича ваколатли ходими Павел Астахов татаристонлик 15 нафар бола Истанбул орқали рақс танловидан қайтаётган бўлгани ҳамда аэропортдаги терактлар сабаб Туркиядан учиб кета олишмагани тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида у ўз твиттерида хабар қилди. 

"Қозоннинг 15 нафар қиздан иборат болалар рақс дастаси танловдан Истанбул орқали қайтаётган бўлган. Болалар ҳуқуқи ҳимоячисига бу ҳақида қизларнинг ота-оналари маълум қилишган. Истанбул аэропортидаги теракт туфайли татаристонлик 15 нафар қиз вазият "қурбони"га айланишди. Уларнинг пуллари тугаган, уйга қайта олишмаяпти", - деди Астахов. 

Болаларга ёрдам кўрсатиш учун Татаристон консуллиги ва раҳбарияти жалб қилинди. 

"Болалар жуда қўрқиб кетишди, улар тунда аэропортдан эвакуация қилинди ҳамда Истанбул марказида бошпанасиз ва егуликсиз қолишди. Ҳозир барча болалар меҳмонхонага жойлаштирилган", - қўшимча қилди обудсман.