29 июнь Муборак Рамазон ойининг 24-кунидир. Ушбу мунаввар кечада ҳам Тошкент шаҳри жоме масжидларида Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади. 

29 июнь Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади: 

1. “Имом Бухорий” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, 2-Чимбой кўча,1-уй) Масжид имом-хатиби - Абдурашидов Садриддин. Қорилар: Ғозиев Раҳматуллоҳ, Худойбердиев Фаррух, Алимов Аҳмадхон, Қурбонов Исмоил. 

2. “Искандархўжа” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси 46а-уй) Масжид имом-хатиби - Шокиров Абдуллохон. Қорилар: Тошбоев Аъзамжон, Абдулҳамид Исматулла ўғли. 

3. “Мўйи муборак” жоме масжиди. (Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уй) Масжид имом-хатиби - Мадалиев Илҳомжон. Қори: Жалилов Набийуддин. 

4. “Холид ибн Валид” жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани, К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй) Масжид имом-хатиби Дадашев Дониёр. Қори: Миродилов Жасур. 

5. “Юнусобод” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Рафиқов кўчаси 22-уй) Масжид имом-хатиби Тошпўлатов Абдуғани. Қорилар: Қодиров Ёсинбек, Салоҳиддинов Исоқали. 

6. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Лутфий кўчаси 55-а уй) Масжид имом-хатиби Мирзаев Эргашали. Қори: Бойхонов Фозилхон.

 

фото:muxlis.uz