Ҳолландиянинг машҳур мебель ишлаб чиқарувчи IKEA компанияси АҚШ бозорларидан 29 миллионта ғаладонли мебелни қайтариб олди. Яқинда мамлакатда учинчи марта компания мебеллари билан боғлиқ ўлим ҳолати кузатилди. Айнан тортмали мебеллар жуда тез йиқилиб кетиши таҳлил қилинган. Компаниянинг АҚШдаги бўлимида биринчи ўлим ҳолати 27 йил аввал қайд этилгани таъкидланган. Ундан кейин 2002 ва 2016 йилда ҳам битта бола IKEA мебели тагида қолиб ҳалок бўлган.

Бундан саросимига тушган корхонанинг БААдаги бўлими бутун мамлакат бўйлаб тарғиботни кучайтириб юборди. Gulfnews нашрининг хабар беришича, IKEA мебеллари етказиб берилаётган уйларнинг деворларига маҳкамланмоқда. Нашрнинг сайтида бир видео илова қилинган ва унда шундай гаплар бор: «АҚШда ҳар икки ҳафтада битта бола мебелнинг остида қолиб, ҳалок бўлади. Болаларнинг хавфсизлигини таъминланг».

Аввалроқ Россия бозорларида ҳам IKEA мебеллари ёппасига ортга қайтарилаётгани хабар қилинганди.

 

Фото:Ikea