Берлинда тўрт эшикли Porsche Panamera купесининг янги авлоди тақдим этилди. Германия компанияси автомобилни кучайтириш билан бирга, унга қулайлик бағишлаган.

Автомобиль дизайни афсонавий Porsche 911 спорткарини такрорлайди. Янги V6 ва V8 битурболи двигатель кучайтирилди, унинг ёнилғи сарф этиш кўрсаткичи ва чиқинди чиқариш ҳолати камайтирилди. Panamera Turbo (550 от кучи), Panamera 4S (440 от кучи) ва Panamera 4S Diesel (422 от кучи) – янги саккиз босқичли узатмалар қутиси билан жиҳозланди.

Энг кучли версия бўлмиш Panamera Turbo 100 км.ли тезликка 3,8 сония ичида чиқа олади ва бунинг учун 9,4-9,3 литр ёнилғи сарфлайди. Бу ҳақда Porsche матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, автомобилларнинг ўлчами катталашган. Янги Panamera’нинг узунлиги 5 049 мм (+34 мм), эни 1 937 мм (+6 мм) ва баландлиги 1 423 мм (+5 мм)ни ташкил этмоқда. Салон ҳам ўзгарган: аксари тугмачалар ўрнини сенсорли панеллар эгаллаган.

 

Фото: АиФ