Украинада 2 йилдан буён давом этиб келаётган икки йиллик можаро оқибатида 9 449 киши ҳалок бўлди, яна 21 843 нафари турли тан жароҳатлари олишди. Бу ҳақида РИА "Новости" БМТ бош котиби ёрдамчиси Иван Шимоновичга асосланиб хабар берди. 

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Украинага доир маърузасида Украинада икки йилдан ортиқ вақт ичида мамлакатда камида 9 371 киши ҳалок бўлгани ва 21 532  киши жароҳат олгани тўғрисида хабар қилинганди. 

Шимонович бу БМТнинг инсон ҳуқулари бўйича олий комиссарининг тахминий маълумотлари эканлигига изоҳ берди. 

"Бизнинг тахминимизча, қурбонлар сони бундан кўп", - деди у. 

У 9,5 минг нафар ҳалок бўлган кишилар орасидан 2 минг нафари тинч аҳоли бўлганлигини таъкидлади.