Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишига доир қайта овозга қўйишни талаб қилувчи петиция 4 миллиондан ортиқ киши томонидан имзоланди. Мазкур петиция Британия парламентининг расмий сайтида чоп этилди

Ҳозирга қадар петицияни 4 012 228 киши имзолаган.  

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Brexit'дан сўнг мамлакатни Европа Иттифоқида сақлаб қолиш имкони йўқлигини маълум қилди.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига бағишланган референдум 23 июнда бўлиб ўтди. Brexit тарафдорлари 51,9 фоиз овоз тўплаб, референдумда ғалаба қозонишди. 

Шотландия ҳукумат раҳбари Никола Стержен мамлакат ўз келажагини Европа Иттифоқи таркибида кўраётганини маълум қилган. Шимолий Ирландиянинг "Шинн Фейн" миллий партияси  раиси Деклан Керни ҳам Ирландия билан бирлашишга доир референдум ўтказилиши тарафдори эканлигини билдирди.