Чунцинда Хитойдаги иккинчи Disneyland парки қурилиши мумкин

Жаҳон 29 Июнь 2016 2790

Американинг Walt Disney компанияси Хитой ҳудудида иккинчи Disneyland паркини қуришни режалаштирмоқда, янги кўнгилочар маскан мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Чунцинда қурилиши мумкин. Бу ҳақида China News  хабар қилди. 

Манба хабарига кўра, Walt Disney компанияси Хитойнинг марказий ёки ғарбий қисмида яна бир Disneyland паркини қуришни режалаштирмоқда.

Июнь ойи ўрталарида Шанхайда Хитой ҳудудида 5,5 миллиард доллар қийматга эга биринчи Disneyland парки очилган эди. Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудида яна бир парк мавжуд. 

"Биз Disney лойиҳасини диққат билан кузатяпмиз ва унинг қурилишига пухта тайёргарлик кўряпмиз. Бу лойиҳани қўлга киритиш учун бизда барча имкониятлар бор", - дейди Чунцин шаҳар қўмитаси вакили. 

Walt Disney бу борада ҳозирча маълумот бермади. 

Чунцин – тахминан 28 миллион аҳолига эга Хитойнинг 4та марказий шаҳридан бири. Шаҳар мамлакатнинг энг йирик тижорат марказларидан бири ҳисобланади. 

 

Фото:Google image

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 27457 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 42494 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
Нега автосаноатимиз ўз аравасини ўзи тортолмай, ҳукумат ёрдами билан судралиб келмоқда?
20:41 10443 Жамият
Канадада бир миллион километрдан кўпроқ йўл босган Porsche 911 топилди
Римда II-III асрларга тегишли ёғоч уй топилди
20:05 2561 Жамият
Усмонийлар давлати вақтидаги сув Европа ва АҚШда сотувга чиқарилади
19:17 6733 Жаҳон
Буюк Британия қироллик гвардиясига илк бор аёл киши раҳбарлик қилди
19:09 2648 Жаҳон
Кореяга ишлаш учун илк бора келган ўзбекистонлик мигрантларда тил билиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд
19:08 5642 Жамият
Кўпроқ янгиликлар