Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат раҳбарлари Словакия пойтахти Братислава шаҳрида ЕИнинг Буюк Британиясиз истиқболини муҳокама этишади. Саммит, шу йилнинг 16 сентябрида бўлиб ўтади, дея маълум қилган Европа кеннгаши раиси Дональд Туск.

"Биз 27 давлатдан иборат ЕИнинг келажагини муҳокама этиш жараёнини бошлаб юбордик ва музокараларни давом эттириш учун 16 сентябрь куни Братиславада учрашамиз", — дея маълум қилган Туск ЕИнинг Британия вакилисиз ўтказган илк норасмий саммитида.