Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Гуйчжоу провинциясидаги кўмир конининг сувга тўлиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. “Синьхуа” агентлигининг хабар беришича, яна икки киши ғойиб бўлган.

Фожиа Цзуньи шаҳар округлигидаги Чжэнъань мавзесида юз берган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, сувга тўлиши арафасида конда хавфсизлик бўйича инспектор бошчилигидаги 15 киши бўлган. Уларнинг саккиз нафарини ташқарига чиқаришнинг уддасидан чиқилган.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганишга киришган.