Ҳиндистон ҳукуматининг 29 июль бўлиб ўтган йиғилишида маълум соҳа ходимларининг маошлари оширилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Gulfnews хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, фақат ҳукумат  ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг маош ва нафақалари оширилади. Ўзига хос ўсишнинг қанча миқдорда бўлиши айтилмаган.

Таъкидлаш жоиз, Ҳиндисонда ҳукумат ташкилотларида 10 миллионга яқин киши фаолият юритади.

 

Фото:Google image