Истанбул шаҳридаги аэропортда портлаш ва отишма содир бўлди

Жаҳон 29 Июнь 2016 28117

28 июнь куни Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида камида иккита портлаш содир бўлди. Кўплаб жароҳатланганлар борлиги аниқланган. Бу ҳақда маҳаллий телеканалларга асосланиб Рейтер маълум қилди.

CNN Turk телеканали маълумотига кўра, аэропортда ўқ овозлари ҳам эшитилган. Гувоҳларниг айтишича, отишма аэропорт автомобиллар тураргоҳида бўлиб ўтган. Воқеа тафсилотлари ҳали батафсил ошкор қилинмади.

Портлаш оқибатида жабр кўрганлар Истанбул шифохоналарига етказилган.

Фото: ctvnews.ca

Кўпроқ янгиликлар